Республика бўйлаб савдо, транспорт, уй-жой ва коммунал хизматлари бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда
▶️ Андижон вилояти мисолида:
Мурожаатда истеъмолчи томонидан Я.Т.Т. “М.Абдумўминов” билан онлайн тарзда тузилган шартномага асосан сотиб олинган 3 250 000 сўм миқдоридаги уй-рўзғор буюмлари сифатсиз бўлиб чиққанлиги сабабли шартномани бекор қилиб, тўланган миқдоридаги пул маблағини қайтарилишида амалий ёрдам сўралганлиги келтириб ўтилган.
Натижада истеъмолчи билан тузилган шартнома бекор қилиниб, тўланган пул маблағи тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди ва мурожаат ижобий ҳал этилиб истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
▶️ Бухоро вилояти мисолида:
Мурожаатда истеъмолчи газ таъминоти корхонаси томонидан асоссиз равишда қарздорлик ҳисоблаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.
Ҳудудий бошқарманинг ҳаракатлари натижасида Ҳудудгазтаъминот корхонаси томонидан асоссиз ҳисобланган 1 780 800 сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
▶️ Фарғона вилояти мисолида:
Фуқаро Асқарова Н. ўз шахсий автомобилига метан ёқилғи қуйиш мақсадида Олтиариқ туманидаги «Шаффоф метан савдо» МЧЖга тегишли ёқилғи қуйиш шохобчасига мурожаат қилган ва тўловни пластик карта орқали амалга оширган. Бироқ, транзаксия натижасида картасидан 76 600 сўм пул маблағи икки маротаба ечилганини аниқлайди.
Ҳудудий бошқарма томонидан Шаффоф метан савдо» МЧЖга расмий сўров юборилди ва натижада ортиқча ечилган 76 600 сўм маблағи фуқарога тўлиқ қайтариб берилди.
▶️ Жиззах вилояти мисолида:
Мурожаатда фуқаро дўкондан 6,9 млн сўмга стабилизатор харид қилганлиги, мутахассислар билан маслаҳатлашганда, стабилизаторнинг мазкур тури унга тўғри келмаслиги маълум бўлган, ҳудудий бошқармадан стабилизатор учун тўланган пул маблағларини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган.
Натижада мазкур савдо дўкони томонидан келтирилган ноқулайликлар бартараф этилиб, стабилизатор учун тўланган 6,9 млн сўм пул маблағлари фуқарога тўлиқ қайтариб берилиб, ушбу мурожаат истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал этилди.
▶️ Наманган вилояти мисолида:
Мурожаатда Фуқаро “Grand” савдо дўконидан муддатли тўлов асосида газ плита сотиб олганлигини, июль ойи учун 97 000 сўм тўловни тўлиқ амалга оширса-да пластик картангиздан ортиқча 95 000 сўм маблағ ечиб олинганлигидан норози бўлиб, ортиқча олинган маблағни қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
Бошқарма ходимлари томонидан “Grand” савдо дўкони операторлари билан суҳбатлашиб “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг талаблари бузилганлиги бўйича тушунтиришлар берилди ва фуқародан ортиқча ечиб олинган 95 000 сўм маблағни пластик картасига қайтариб тушириб берилишига ва истеъмолчининг бузилган ҳуқуқи тикланишига эришилди.