Республика бўйлаб ичимлик суви, суюлтирилган газ ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Қўмитага Эллиққалъа туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.З. ўз мурожаатида яшаб турган кўчасига келиб турган ичимлик суви лойқалиги ва ифлос ҳолатда эканлигини маълум қилган ҳамда сувнинг сифати текширилишида амалий ёрдам сўраган.
Масалани ўрганиш мақсадида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ичимлик суви намунаси олиб лабораторияда таҳлил қилинганда ичимлик сувининг сифати давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Қўмита томонидан юзага келган ҳолат юзасидан “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖга 434 нафар истеъмолчига истеъмол қилинган ичимлик суви учун ҳисобланган 450 172 сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди.
Наманган вилоят
Ҳудудий бошқарма “Namangan suv таъминоти” АЖ томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик суви сифати аниқлаш юзасидан Санитария-эпидемиология хизмати Косонсой туман бўлими лабораториясида назоратдан ўтказилганда уни давлат стандартларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Бу билан 2025 йилнинг биринчи чорагида Косонсой туманидаги 3 187 нафар истеъмолчига 19,1 минг м³ сифатсиз ичимлик сув етказиб берилган.
Натижада, “Namangan suv таъминоти” АЖга 74,8 млн сўмни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди
Қашқадарё вилояти
Ҳудудий бошқарма 1 300 га яқин истеъмолчилар етказиб суюлтирилган газ етказиб беришда кечиктирилаётгани ва сифати пастлиги бўйича тушган мурожаатлар асосида ўрганишлар олиб борганда “Ҳудудгаз Қашқадарё” АЖ фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан мазкур газ таъминоти идорасига тегишли кўрсатма берилди.
Самарқанд вилояти
Ҳудудий бошқармага “Самарқанд ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази”дан келиб тушган мурожаатда