Ижтимоий тармоқлар орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бошланғич нархи 567,3 миллион сўм бўлган “Эртаклар оламига саёҳат” байрам тадбирини ташкил этиш бўйича ўтказилган танлов юзасидан танқидий мурожаат қолдирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.