Шайхонтоҳур ва Қизириқ туман ҳокимликлари ҳамда бир неча муассаса, корхона ва ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди
Рақобат қўмитаси томонидан иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинганлиги масалалари юзасидан доимий мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда. Жумладан:
Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ўтказган ўрганишлар натижасида,
🟢“Ўзбекистон Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” ДУК;
🟢“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети;
🟢Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази;
🟢“Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДМ;
🟢“Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ;
🟢“Ўзбекэкспертиза” АЖ;
🟢“Ядро физика институти” ДМ;
🟢“Тошкент метрополитени” ДУК;
🟢Шайхонтоҳур туман ҳокимияти томонидан давлат иштирокидаги юридик шахс ташкил этилишида Монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаганлиги аниқланди.
Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишлар натижасида, Қизириқ тумани ҳокимияти томонидан “Қизириқ профессионал футбол клуби” МЧЖ ташкил этилишида Монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида,
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 24 моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 346-сон қарори билан тасдиқланган (Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги) Низомга асосан давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиниши лозим.