Ижтимоий тармоқ орқали “Самарқанд шаҳридаги “Xumo-oil-S” АЁҚШдан сотиб олинган бензин сифатсиз эканлиги” юзасида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда истеъмолчи Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчаси 3-манзилда жойлашган “Xumo-oil-S” МЧЖга тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан ҳақиқатан ҳам бензин харид қилгани маълум бўлди.
Ҳудудий бошқарма тегишли ташкилотлар билан АИ-80 ва АИ-92 бензин маҳсулотининг сифати бўйича назорат хариди ўтказилиб, МЧЖ оператори гувоҳлигида далолатнома тузилди ва “O‘zenergoinspeksiya” Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясига юборилди. Таҳлил натижалари а O‘z DST 3031:2015 давлат стандарти талабларига мос келганлиги ҳақида хулосани берди.