МДҲ давлатлари делегациялари монополияга қарши қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича ҳисоботни тасдиқладилар, “юмшоқ ҳуқуқ” воситаларини қўллаш масалаларини муҳокама қилиб, рақамли бозорларни тартибга солишнинг янги йўналишларини белгиладилар.
Йиғилиш якунида МДҲ давлатлари делегациялари томонидан Кенгашнинг янги раиси сайланди. Бу лавозимга Беларус Республикаси Монополияга қарши тартибга солиш ва савдо вазири Алексей Богданов тасдиқланди.
Шунингдек, навбатдаги, 58-йиғилишни Россия Федерациясида ўтказиш таклифи билдирилди.
Қабул қилинган қарорлар минтақада рақобатбардош муҳитни мустаҳкамлаш ва иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.