Ўз нутқида Карабаев Қўмита фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериб, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотларга эътибор қаратди. У Ўзбекистоннинг чуқур рақамли трансформация жараёнидан ўтаётгани ва рақамли платформаларни тартибга солувчи янги қоидалар жорий этилганини таъкидлади.
Нутқ давомида рақобат қонунчилигини бузганлик учун жарималар миқдорини ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни ҳақида маълумот берилди. Ҳамда, Қўмита таклифига биноан давлат томонидан 13 та эксклюзив ҳуқуқнинг бекор қилингани қайд этилди.