Бугун Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида АҚШнинг Товар фьючерслари савдо комиссияси (CFTC) билан ҳамкорликда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган «Товар-хом ашё биржалари ва уларнинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш» мавзусидаги семинар бошланди.
Тадбирнинг биринчи ярмида CFTC Халқаро муносабатлар бўлими директори ўринбосари Кевин Пикколи ўз тақдимотида товар-хом ашё бозорини ривожлантириш, спот бозори (spot market) ҳамда турли дериватив маҳсулот турлари ҳақида гапириб ўтди.
Семинар давомида бозор мониторинги, хавфларни бошқариш ва манипуляцияларга қарши курашиш каби масалалар фаол муҳокама қилиниши кутилмоқда.