Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.
Ўқув курсларида,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Экология вазирлиги, Энергетика вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
“Ўзархив” агентлиги;
Навоий вилояти ҳокимлиги;
«Ўзкомназорат» инспекцияси;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;
Туризм қўмитаси;
Давлат захираларини бошқариш қўмитаси;
Кадастр агентлиги;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирок этди.
Мазкур ўқув курсларда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсади, Рақобатнинг иқтисодиёт учун муҳимлиги, Инсофсиз рақобат ҳолатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ва белгиланган молиявий жавобгарликни қўллаш, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари, уларни эътироф этиш мезонлари, ҳамда биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясининг олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шу билан бир қаторда, ўқув курси якунида тингловчилар ўртасида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан сўровномалар ўтказилиб, мазкур масалалар бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев томонидан махсус сертификатлар топширилди.