2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан ҳар йили 21 октябрь мамлакатимизда “Ўзбек тили байрами куни” сифатида кенг нишонланади.
Шуни мамнуният билан айтиш мумкинки, она тилимиз – ўзбек тили миллатимизнинг фахри, дунё тан олишига ҳисса қўшган ижтимоий алоқа воситаларидан биридир. Асрлар оша ўз софлигини, ўзига хос жиҳатларини сақлаган, сайқалланган дунёдаги ўнлаб тиллардан бири ҳисобланади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, она тилимизнинг қадди ва қадри янада баланд бўлишини тилаб қоламиз.
Қадрли юртдошлар!
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги байрами барчангизга муборак бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-омонлик ёр бўлсин.
Ҳурмат билан,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жамоаси.