Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида ичимлик сувига оид қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жумладан,
Андижон вилояти мисолида
Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро З.Аманбаевага “Андижон сув таъминоти” АЖ томонидан асоссиз ҳисобланган 1 млн 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлик ҳудудий бошқарма томонидан бартараф этилди.
Бухоро вилояти мисолида
Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган Бухоро давлат педагогика институти мурожаатига асосан, тартибда “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ томонидан институт фойдаланилмаган ичимлик суви учун ортиқча 133 млн сўмга яқин маблағ ҳисоблаган. Шу муносабат билан, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан ортиқча ҳисобланган маблағни қайта ҳисоб китоб қилиш бўйича бажарилиш мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Жиззах вилояти мисолида
Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Р фойдаланилмаган ичимлик суви учун 207 минг сўм миқдорида “Жиззах вилоят сув таъминоти” АЖ томонидан асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчи фойдасига ижобий этилди.
Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Д нинг Сув таъминоти корхонаси томонидан асоссиз ҳисобланган 147 минг сўмга яқин қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан фуқаро фойдасига ижобий ҳал этилган.
Наманган вилояти мисолида
Давлатобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.З ичимлик суви учун “Наманган сув таъминоти” АЖ томонидан ҳисобланган 700 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Сирдарё вилояти мисолида
Сирдарё вилоятининг бир қатор туманларида “Сирдарё сув таъминоти” АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифатининг истеъмолга яроқлилиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишлар давомида, ичимлик сувидан олинган намуналарни текшириш натижасида қуйидаги туманларда сифатсиз ичимлик суви истеъмолчиларга етказиб берилгани маълум бўлган.
Гулистон туманидаги 2 та МФЙда жойлашган 154 та хонадонда яшовчи 734 та истеъмолчига бир ойлик жами тўлов 3 977 971 сўмлик;
Мирзаобод туманидаги 2 та МФЙда жойлашган 165 та хонадонда яшовчи 537 та истеъмолчига бир ойлик жами тўлов 9 646 540 сўмлик;
Ховос туманидаги 2 та МФЙда жойлашган 103 та хонадонда яшовчи 490 та истеъмолчига бир ойлик жами тўлов 4 148 977 сўмлик.
Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма “Сирдарё сув таъминоти” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, Гулистон, Мирзаобод ва Ховос туманларидаги 6 та МФЙда жойлашган 422 та хонадонда яшовчи 1 761 нафар истеъмолчиларга 18 млн сўмга яқин бўлган маблағларни қайтариш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Навоий вилояти мисолида
Хатирчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро В.Хга “Навоий сув таъминоти” АЖ томонидан фойдаланилмаган ичимлик суви учун ҳисобланган 1 млн 700 минг сўм миқдорида қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати Ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал этилди.
Тошкент вилояти мисолида
Чирчиқ шаҳаридаги “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига “Тошкент вилоят сув таъминоти” АЖ томонидан сув ҳисоблагич ҳисоб рақамларини нотўғри киритилиши оқибатида жами 1,1 млрд сўмга яқин асоссиз ҳисобланган қарздорлик ва жаримадан норози бўлиб қилган мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, мазкур маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш юзасидан кўрсатма берилди.
Тошкент шаҳри мисолида
Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.К.Ишмухамедовнинг “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ томонидан томонидан асоссиз равишда 31 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги юзасидан қилган мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан мазкур маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Фарғона вилояти мисолида
Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Хомидов фойдаланилмаган ичимлик суви учун ҳисобланган 3 млн 269 минг сўмлик миқдорида асоссиз қарздорлик Ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 21-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги юзасидан хизмат кўрсатувчи ташкилотга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.