Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган дастлабки таҳлилларга кўра, мазкур танлов савдоларини ўтказишда “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари аниқланди.
Рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилишини маълум қиламиз.
Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.