Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ички аудит хизматининг 2026 йил II чорак фаолияти бўйича
ҲИСОБОТИ
1. Умумий маълумотлар.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими 3 та штат бирлиги (1 та бўлим бошлиғи ва 2 та бош мутахассис) дан иборат бўлиб, ушбу лавозимлардан 1 таси ички аудит йўналишида фаолият юритувчи (ички аудит бўйича миллий малака сертификатига эга) бош мутахассис ҳисобланади. Шунингдек, Қўмитада 17 та тизим ташкилотлари мавжуд.
Маълумот учун: Қўмитанинг 2025 йил 22 декабрдаги 311-ШТ-сон ҳамда 2026 йилдаги 100-ШТ-сон буйруқларига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Қўмита марказий аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмаси жорий этилди. Мазкур тузилмага асосан Ички аудит хизмати мустақил таркибий бўлинма сифатида ташкил этилди.
2. Ички аудит йиллик режасида тасдиқланган ички аудит тадбирларининг ҳисобот даврида режалаштирилган қисмининг бажарилиши ҳолати.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғига билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 декабрда 3406-рақам билан рўйхатдан ўтган) **«Ички аудит тадбирларини ўтказиш Қўлланмаси»**га ҳамда Вазирликнинг 2022 йил 3 октябрдаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган **«Ички аудит миллий стандартлари»**га асосан ички аудит объектларини аниқлаш мақсадида ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, 2026 йил II чоракда Қўмита марказий аппаратида ҳамда Наманган вилояти ҳудудий бошқармаларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.
Шунга кўра, ички аудит тадбирлари режа-графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда тасдиқланди.
Мазкур режа-графикка мувофиқ, 2026 йил II чоракда Қўмитанинг 2026 йил II чорак учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари ижроси юзасидан асослантирилган ҳисоботларни баҳолаш, шунингдек Наманган вилояти ҳудудий бошқармаларида ички аудит тадбирларини ўтказиш ишлари амалга оширилди. Графикда назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланди.
Мазкур ўтказилган Ички аудит тадбирлари давомида асосан ички аудит объектидаги бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан жами 12 ҳолатда 33,3 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб, шундан 1 ҳолатда 9,097 млн. сўмлик ноқонуний харажатларнинг олди олинишига эришилди.
Бундан ташқари, ўтказилган масофавий аудит тадбирлари натижасида Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида 1 та ҳолатда «Дебитор қарздорликлар» риск йўналиши бўйича 1,45 млн сўмлик, Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази ДМда эса 4 та ҳолатда «Дебитор қарздорликлар» риск йўналиши бўйича 6,57 млн сўмлик дебитор қарздорликлар бартараф этилди.
Ушбу аниқланган молиявий хато камчиликларнинг юзага келишининг асосий сабаби ички аудит объекти бош ҳисобчисининг бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, меҳнатга ҳақ тўланиши ҳамда хизмат сафари харажатларининг тўланиши бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқмаганлиги, шунингдек охирги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишмаганлиги оқибатида юқоридаги молиявий хато камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
3. Ҳисобот даврида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳисобот даврида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари мавжуд эмас.
4. Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
2026-йил Ички аудит II чорак режасига кўра ўтказилган ички аудит тадбирига мувофиқ, 2026-йил II чорак давомида ички аудит тадбирлари натижасида берилган 8 та таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши юзасидан ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шундан 8 та таклиф ва тавсиялар ҳисобот даврида бажарилди.
5. Давлат органи ва ташкилоти тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ва ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган назорат ишларига оид ҳужжатларнинг мониторинги юзасидан амалга оширилган ишлар.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассасасининг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича назорат тадбирлари ўтказилмаган.
6. Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари.
Ҳисобот даври якуни бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ички аудит хизмати ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаси юзасидан йиғма кўрсаткич 86 % ни («аъло») ташкил этди. Жумладан: Бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалари 16 %, Масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалар 30%, Ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши 20%, Берилган таклиф ва тавсияларнинг ижроси 20 % ни ташкил этди.

