Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖнинг қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаатда, “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ Ангрен шаҳрида жойлашган ягона ишлаб чиқарувчи “YEROSTIGAZ” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ва мунтазам етказиб бериладиган газдан ёқилғи сифатида фойдаланилишини ва ўзаро тузилган хўжалик шартномаси орқали газ харид қилинишини таъкидлаб, жамият томонидан 2023 йил 8 ноябрдан бошлаб нархни қимматлаштирилганлиги, яъни етказиб берилган 1000 м.куб ер ости кўмир гази учун 265 536,32 сўмдан реализация қилинганлиги билдирилган ҳамда “YEROSTIGAZ” АЖ табиий монополия субъектлари давлат реестрига киритилганлигини инобатга олиб ушбу масалада Қўмитадан амалий ёрдам бериш сўралган.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма томонидан “YEROSTIGAZ” АЖга Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми бузилиши аломатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан, асоссиз ҳисобланган 5 млрд сўмга яқин пул маблағларини “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича белгиланган тартибда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.