Ҳурматли тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Биз сизни эшитамиз” лойиҳаси йўлга қўйилди.
Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказиш, рақобатга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишдан иборат.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан ўтказиладиган учрашувларнинг 2023-2024 йилларга мўлжалланган режа-жадвали тасдиқланган.
Шу муносабат билан сизларни ушбу учрашувларда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Мурожаат учун телефонлар: 71-207-47-00 (509, 254, 274)