✅ Хўжалик юритувчи субъект томонидан товарларга монопол юқори ёки паст нархни белгиланиши;
устун мавқени суистеъмол қилиши;
тадбиркорлик субъектлари ўртасида олдиндан келишилган ҳолда ҳаракатланиш ва битимлар тузиши;
ноҳалол рақобат;
Товар ёки молия бозорларида устун (монопол) ҳолатни эгаллаб турган хўжалик юритувчи субЪектларнинг рақобатга қарши ҳаракатлари билан боғлиқ батафсил маълумотлар билан танишиш учун 👉 https://lex.uz/docs/1931450
Аризачи давлат хизматларининг исталган марказида ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мурожаат қилиши мумкин (https://my.gov.uz/ru/service/354 ёки https://my.gov.uz/ru/service/355)
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат этувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
ҳаракатлар (битимлар) ни амалга оширишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза;
Ариза берувчининг ИНН си;
талабнома берувчи томонидан ариза берилган кундан олдинги 2 йил ичида ёки фаолият муддати давомида, агар у 2 йилдан кам бўлса, фаолият турлари, товар турлари номлари ва уларнинг ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисидаги маълумотлар;
олдинги 2 календар йил учун молиявий ва статистик ҳисобот;
шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар, ушбу шахсларнинг ушбу шахслар гуруҳига қандай асосларда киритилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва кўриб чиқилаётган битимлар билан боғлиқ бошқа маълумотлар;
тўловни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
«Рақобат тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасига мувофиқ давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши тақиқланади.
«Рақобат тўғрисида» ги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Шунинг учун, хўжалик юритувчи субъектлар юқоридаги ҳолатга ўхшаш вазиятга дуч келишса Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин!
Янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, монополияга қарши комплаенс мажбурий тартибда қуйидагиларда жорий этилиши белгиланди:
– республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда;
– товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;
– охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;
– охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши
50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;
– юридик шахсларнинг бирлашмаларида.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилмаган хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни жорий этиш тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.
Агар монополист белгиланган муддат ичида маҳсулотни уни харид қилган истеъмолчига етказиб бермас экан, мазкур ҳолат “Рақобат тўғрисидаги”ги Қонуннинг 10-моддасини бузиш деб ҳисобланади. Бу ҳолат товар бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш, истеъмолчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузиш ҳисобланади.
Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига харидор томонидан мурожаат келиб тушса, монополист маҳсулотларни жўнатиш бўйича тузилган шартномани дарҳол бажариш кераклиги тўғрисида буйруқ олади ҳамда у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига мувофиқ жаримага тортилади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимлар:
Монополияга қарши органнинг шахс ёки бир гуруҳ шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) сотиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилиги қуйидаги ҳолларда талаб қилинади:
бундай шахс ёки шахслар гуруҳи кўрсатилган аксияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан кўпроғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади;
битимда қатнашадиган шахсларнинг охирги календар йили учун активларнинг умумий баланс қиймати ёки товарларни сотишдан тушган маблағларнинг умумий ҳисобланган қийматининг юз минг бараваридан ошиб кетиши ёки битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган иқтисодий субъект бўлса. («Рақобат тўғрисида» ги Қонуннинг 17-моддаси)
Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашиши ва қўшилиши:
Монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашиши ва қўшилиши тўғрисидаги битимларга олдиндан розилиги тегишли битимда иштирок этадиган шахслар активларининг умумий баланс қиймати ёки уларнинг охирги календар йили учун товарларни сотишдан тушадиган умумий даромади юз минг бараваридан ошган ёки улардан биттаси бўлган ҳолларда ҳамда товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган иқтисодий субъектлардан талаб қилинади. («Рақобат тўғрисида» ги Қонуннинг 16-моддаси)
товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш
Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкин
Бу истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклашга олиб келгани учун амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади.
Барча товарларда кафолат ёки яроқлилик муддатида аниқланган нуқсонлар сотувчи, ижрочи томонидан бепул бартараф этиши шарт.
Бироқ, харид қилинган товарда ҳеч қандай нуқсонлар аниқланмаса ушбу маҳсулот қайтариб олинмайди.
Ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади):
айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;
харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;
харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;
товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;
товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини талаб этишга ҳақлидир.
Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Хоссалари бартараф этиб бўлинмайдиган товарнинг нуқсонлари аниқланган тақдирда (пардоз-андоз буюмлари, маиший кимё товарлари ва бошқа товарлар), харидор ўзининг танлаши бўйича бундай товарни зарур сифатга эга бўлган товар билан алмаштиришни ёхуд харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Кўрсатиб ўтилган талабларни тақдим этиш ўрнига, харидор сотиб олинган товарни рад этишга ва товар учун тўланган пул суммаси қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Зарур сифатга эга бўлмаган товарни алмаштириш ёки қайтаришда, харидор ўзи сотиб олган зарур сифатга эга бўлмаган товарни сотувчининг ҳисобидан қайтариши керак.
Товар учун тўланган пул суммасини харидорга қайтаришда сотувчи товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганлиги, унинг товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товарнинг қиймати пасайган суммани харидордан ушлаб қолишга ҳақли эмас.
Агар товарга кафолат муддати ёки яроқлилик муддати белгиланмаган бўлса, товарнинг нуқсонлари билан боғлиқ бўлган талаблар харидор томонидан нуқсонлар мақбул муддатда, бироқ товар харидорга берилган кундан бошлаб олти ой мобайнида ёхуд шартномада белгиланган узоқроқ муддат давомида аниқланиши шарти билан берилиши мумкин.
Мавсумий товарлар учун товарнинг нуқсонлари билан боғлиқ бўлган эътирозлар билдириш муддати товар харид қилинган санадан кейин тегишли мавсум бошланган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг иқлим шароитларидан келиб чиқиб мавсумлар қуйидагичадир:
қишки мавсум — 25 ноябрь — 10 март;
баҳорги мавсум — 11 март — 14 май;
ёзги мавсум — 15 май — 15 сентябрь;
кузги мавсум — 16 сентябрь — 24 ноябрь.
Ҳажми катта ёки вазни беш килограммдан зиёд товарни таъмирлаш, нархини тушириш, алмаштириш учун элтиш ва истеъмолчига қайтариб келтириб бериш сотувчининг (ишлаб чиқарувчининг) кучи билан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда товарни элтиш ва қайтариб олиб келиш истеъмолчи томонидан амалга оширилиши мумкин Бунда истеъмолчининг товарни элтиш ва қайтариб олиб кетиш билан боғлиқ харажатларини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) қоплаши шарт.
Табиий монополия субъектлари товарларини ваколатли орган белгиланган нархларда (тарифларда) сотиб олиш;
ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулк учун хавфли камчиликлари бўлган товарлар, шунингдек табиий монополия субъектларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ ҳажмда тўланишини ва маънавий зиён қопланишини талаб этиш.
агар табиий монополия субъектининг тегишли товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) имконияти мавжуд бўлса, шундай товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) юзасидан айрим истеъмолчилар билан шартнома тузишни рад этиш;
товарлар учун ваколатли орган белгилаган миқдордан ортиқ ҳақ олиш;
табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг товарлари истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш.
табиий монополия соҳасига киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бозоридаги рақобатни чеклаш учун табиий монополия ҳолатидан фойдаланиш.
Давлат буюртмачиси томонидан иштирокчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидларига тааллуқли бўлган таклифларини баҳолаш мезонларида: нарх, етказиб бериш базиси, етказиб бериш муддатлари, тавсифномалар ва сифат кўрсаткичлари, эксплуатация қилиш (фойдаланиш) муддати, тўлов ва кафолатлар шартлари, муайян даврдаги эксплуатация қилишга, шу жумладан фойдаланиш ва таъмирлашга доир харажатлар ва қонунчилик талабларига зид бўлмаган бошқа мезонлар назарда тутилади. Шунингдек, давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари, уларнинг нисбий қиймати, баҳолаш тартиб-таомиллари доирасида баҳолаш мезонларини қўллаш тартиби бўлиши керак.
Давлат буюртмачиси томонидан иштирокчиларга нисбатан шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги, шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалиги, солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги, ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги ҳамда, инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги талабларини қўйиши мумкин.
Шунингдек, давлат буюртмачиси зарур бўлганда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўзига хос хоссаларидан ёки хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларга қўшимча талаблар белгилашга ҳақли. Аммо, иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар давлат харидларининг асосий принципларга зид бўлмаслиги керак ҳамда, давлат хариди тўғрисидаги ахборотда иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар ушбу ахборот эълон қилинган пайтда кўрсатилган бўлиши керак. Шу билан бирга, иштирокчиларга қўшимча талаблар қўйиладиган давлат харидида иштирок этиш учун иштирокчилар дастлабки малака танловидан ўтиши лозим.