ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНДИ

ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНДИ 💬 15 март — «Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни» муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилаётган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона» танлови доирасида овоз бериш (https://cabinet.fairtech.uz/tanlov/vote)жараёнлари бошланди! ✅ Танловда иштирок этаётган корхоналар қуйидаги йўналишларда баҳоланади: 🔘 Умумий овқатланиш; 🔘 Чакана савдо; 🔘 Онлайн савдо; 🔘 Молиявий…

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан транспорт, савдо ва коммунал хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан транспорт, савдо ва коммунал хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар 🔘Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи А.Т. “NUKUS-AVTOSAVDO” МЧЖ билан CHEVROLET COBALT автомобилини харид қилиш бўйича онлайн шартнома имзолаб, 78 млн сўм тўлаган. Кейинчалик шартномани бекор қилганига қарамасдан, тўланган маблағ 15 кун ичида қайтарилмаганлиги сабабли…

Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди. Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг…

Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча имкониятлар белгиланди

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этди. Давлатимиз раҳбари йиғилганларни самимий қутлаб, юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий куч эканини таъкидлади. Барча даражадаги раҳбарлар ёшларни тил ва касб-ҳунарга ўргатиш, спортга жалб…

Ижтимоий тармоқда ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган видеолавҳалар жойлаштирилган саҳифа эгасига нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди

Ижтимоий тармоқда ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган видеолавҳалар жойлаштирилган саҳифа эгасига нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ижтимоий тармоқлардаги https://www.instagram.com/k_yuldashevna/ саҳифаси ҳамда t.me/kyuldashevna Telegram канали орқали миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиб, тайёрланган…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 Фуқаро “Uzum Market” платформасида расмийлаштирилган буюртма бугунги кунга қадар етказиб берилмагани юзасидан норозилик билдирилиб, ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қолдирган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қилади. Мазкур мурожаат “Uzum Market” МЧЖ ХК мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилган ҳамда мурожаатчи билан бевосита боғланиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Ўрганишлар давомида буюртма техник сабабларга…

УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди. Натижада, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармаси…

СОҲА ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

СОҲА ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ушбу қутлуғ айёмни “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида ўтказиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан хайрли тадбир амалга оширилди. Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш ва кексаларга ҳурмат…

БЛОГЕР(ВАЙНЕР)ЛАРГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

БЛОГЕР(ВАЙНЕР)ЛАРГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан ахборот ресурслари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан тизимли ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган ўрганишларда ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган. Шунингдек,…

Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимлар тўплами имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди. Тадбирда АҚШ ҳукумати ва молия институтлари вакиллари – савдо вакили Жеймисон Грир, Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, шунингдек,…