Ўзбекистон Президенти Покистондаги етакчи университетнинг фахрий доктори ва профессори бўлди
Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларини бериш маросими бўлиб ўтди. Бош вазир Шаҳбоз Шариф давлатимиз раҳбарига бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди. Ушбу унвонлар Ўзбекистон етакчисининг ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар, мамлакатни изчил модернизация қилиш, фан ва технологияларни ривожлантириш, халқаро…





