Халқаро давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раис ўринбосари Фаррух Карабаев…

Халқаро давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раис ўринбосари Фаррух Карабаев ҳамда тадбирда иштирок этаётган қатор нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар вакилларининг кириш сўзлари билан очиб берилди. Шунингдек, қуйидаги спикерлар ўз маърузалари билан иштирок этишди: Бобур Бекмуродов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат…

“Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади

2026 йил 29 январь куни Тошкент шаҳрида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Халқаро конференцияда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро…

– Гугурт маҳсулотларини танлаш ва харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак?

#Ҳуқуқий_саводхонлик ❓ФУҚАРОДАН САВОЛ: – Гугурт маҳсулотларини танлаш ва харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак? ЖАВОБ: 🔔 Гугуртлар асосан ГОСТ 1820–2001 стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Унинг қадоғида маҳсулот номи, стандартнинг белгиси, ишлаб чиқарувчининг номи ва/ёки савдо белгиси ҳамда корхона манзили, ишлаб чиқарилган мамлакат номи каби маълумотлар берилади. ◽️ Стандарт талаби бўйича 4 (2/3) форматдаги гугуртларнинг алоҳида…

15,5 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилди

15,5 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилди Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “FERGANA AVTOMAT RASCHOT” МЧЖнинг мурожаатига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали ўтказган энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдолари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганишлар натижасида, буюртмачи…

Рақобат қўмитаси томонидан “Hoshang” умумий овқатланиш корхонаси томонидан мижозларга таомнома давлат тилида тақдим этилаётганлиги…

Рақобат қўмитаси томонидан “Hoshang” умумий овқатланиш корхонаси томонидан мижозларга таомнома давлат тилида тақдим этилаётганлиги юзасидан амалдаги қонунчилик талабларига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан юборилган сўровга асосан “Hoshang” умумий овқатланиш корхонаси томонидан таомнома давлат тилида тақдим этилиши таъминланди. Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя…

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани маълум қилинган эди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани маълум қилинган (https://t.me/RaqobatGovUz/11567) эди. Аҳолининг фаол иштироки билан бу Стратегия халқчил стратегияга айланмоқда. Салкам бир ой давомида 3 минг 200 дан зиёд фикр-мулоҳазалар келиб тушди. Жумладан, нотариал хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш улушини амалдаги 5 фоиздан 30 фоизга етказиш тўғрисидаги таклиф Стратегия лойиҳасига киритилди. Жамоатчилик муҳокамаси эртага,…

Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 11 423 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 11 423 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 7 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди Рақобат қўмитасига Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Ғузор ва Қамаши туманларида давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритувчи санитар корхоналар томонидан маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва утилизация қилиш хизматлари бўйича белгиланган тарифлардан норозилик билдирилган мурожаатлар келиб тушди. Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тарифларни шакллантиришда белгиланган…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Давлат тили талабларига риоя этилмаслиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг чекланиши” мавзуида  “Safiya”  қандолатхонасига эътироз билдирилган мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни  маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган  ўрганишларда  “MADINA-QANDOLAT” МЧЖга тегишли савдо дўконидаги 95 фоизидан ортиқ маҳсулотларнинг пештахта ва ёрлиқларида маълумотлар ўзбек, рус ва қозоқ…

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йил давомида истеъмолчилардан жами 2 387 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йил давомида истеъмолчилардан жами 2 387 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 386 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.