Рақобат қўмитаси томонидан реклама ахборотларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан мунтазам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Рақобат қўмитаси томонидан реклама ахборотларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан мунтазам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар ҳудудлар кесимида: Наманган вилояти Ҳудудий бошқарма Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уйда жойлашган бинонинг олди қисмида “RISOLA TRAVEL LUX” МЧЖ ва “NUSRAT TOUR” МЧЖларга тегишли “РИСОЛА” ҳамда “НУСРАТ” ёзувлари туширилган ташқи рекламалар жойининг паспорти мавжуд эмаслигини ўтказилган мониторингларда аниқлади.…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига автомобилларни харид қилиш, улардаги эҳтиёт қисмларининг носоз чиққани, шу билан бир вақтда жамоат транспортида кўрсатилаётган хизматлар юзасидан тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига автомобилларни харид қилиш, улардаги эҳтиёт қисмларининг носоз чиққани, шу билан бир вақтда жамоат транспортида кўрсатилаётган хизматлар юзасидан тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда. Мисоллар ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитасига Чимбой туманида истиқомат қилувчи Д.С.нинг йўллаган мурожаатида шартнома асосида “TRACKER-2 TRK LTZ PLUS” сотиб олган автомобили носоз ҳолатда эканлиги юзасидан…

-Электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш чоғида нималарга эътибор қаратиш керак?

Айтиш керакки, бу борадаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 4 май куни 3005-сон билан рўйхатга олинган “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низом”да мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, унинг: 13-бандида истеъмолчилардаги мавжуд ҳисобга олиш приборларини, шу жумладан, индукцион, газ температураси…

Республика бўйлаб истеъмол бозорида ўтказилган назорат харидлари доимий равишда ўтказилиб борилмоқда

Республика бўйлаб истеъмол бозорида ўтказилган назорат харидлари доимий равишда ўтказилиб борилмоқда Андижон вилояти мисолида Ҳудудий бошқарма иш режасига асосан, ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятдаги бир қатор дорихоналар ва савдо дўконларида назорат харидлари амалга оширилди. Назорат харидлари чоғида маҳсулотларнинг яроқлилик муддати, қадоқланиши ва маркировкалари кўздан кечирилди. Жумладан, дорихоналардан: «Дексаметазон», «Форхига», «Пулмисорн», «Брилинта», «Симбикорт» каби дори воситалари;…

Тадбиркорга асоссиз ҳисобланган 68 млн сўмга яқин пеня бекор қилинди

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Рақобат қўмитаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий вилоятида меҳмонхона фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти томонидан “Hududgazta’minot” АЖ ва унинг “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали томонидан ҳисобланган пеня суммаси асоссиз деб топилиб, мазкур ҳолат бўйича Қўмитага мурожаат қилинган. Мурожаат юзасидан Қўмита томонидан ўрганиш ва тегишли…

Резавор боғлар тажрибаси кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган агросаноат боғини бориб кўрди. Бўстонлиқда сув мўл, ери унумдор. Бунга асосланиб, туризм ва аграр соҳа уйғун ривожлантирилмоқда. Жумладан, Чимён маҳалласида 3 минг гектар майдонда малина, қорағат, қулупнай, ўрмон ёнғоғи каби меваларни етиштириш йўлга қўйилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион доллардан ортиқ. Бу маблағ эвазига боғлар ташкил…

Ўқитувчиларга эҳтиром ва ёшларга имконият мамлакат келажагини таъминлайди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида ўз ҳаётини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек энг улуғ ишга бағишлаб келаётган барча муаллимларни табриклаб, уларга чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 11 сентябрдаги фармонига мувофиқ, таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи фахрий…

Республика бўйлаб истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Республика бўйлаб истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитасига фуқаро С.А. томонидан “ROODEL” МЧЖга тегишли бўлган Lada vesta автомашинаси билан авто тўқнашув юзасидан “Apex Insurance” МЧЖ компанияси томонидан “ROODEL” МЧЖ ҳисоб рақамига 6 700 000 сўм суғурта пули ўтказилмагани тўғрисида мурожаати келиб тушган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида…

Рақобат қўмитаси томонидан умумий 8.1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан умумий 8.1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди Жумладан, Андижон вилояти мисолида Қўмитанинг топшириқ хатига асосан Пахтаобод тумани 25-болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан ўтказилган бошланғич нархи 30 млн сўмдан ортиқ “Қуёш панель ўрнатиш ишлари” бўйича танлов савдоси ўрганилди. Ўрганиш натижасида “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар…

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) тартибга солишда электрон дастурдан фойдаланиш

Жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) тартибга солишда электрон дастурдан фойдаланиш” мавзусида Маҳаллий ҳокимлик ҳамда Қўмитанинг ҳудудий органларининг рекламага масъул ходимлари учун ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтади. Семинарнинг дастлабки кунини Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи…