Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази…

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан соҳага доир давлат идоралари экспертлари иштирокида, “Ўзбекистон реклама бозорини тартибга солишнинг долзарб масалалари” семинар-тренингини ўтказади. Реклама бозорининг барча фаол қатнашчиларини, реклама берувчилар, маркетологлар ва маркетинг агентликларини икки кунлик семинарда қатнашишга таклиф этамиз: 🔘Ўзбекистон реклама ва…

1 млрд 800 млн сўмдан ортиқ ҳисобланган асоссиз қарздорлик тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди

1 млрд 800 млн сўмдан ортиқ ҳисобланган асоссиз қарздорлик тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди Қўмита ва унинг ҳудудий органларига тадбиркорлик субъектларидан табиий газ учун асослантирилмаган ҳолда нотўғри қарздорликлар ҳисобланганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Xусусан, Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига “Жиззах йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖга “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз қарздорлик белгиланганлиги юзасидан…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Умумий овқатланиш шохобчасида давлат тилида таомнома тақдим этилмади…” мавзуида мурожаат қолдирилган. Мазкур мурожаат юзасидан Рақобатини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда “Мохигул ширин таомлари” хусусий корхонасига қарашли Самарқанд шаҳридa жойлашган “Блинный Домик” номи остида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш шохобчасида таомнома…

Наманганда «Минтақавий ўқув-тренинг маркази»иш бошлади!

Наманганда «Минтақавий ўқув-тренинг маркази»иш бошлади! 2 июль куни Наманган вилоятида Фарғона водийсидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи масъуллар учун «Минтақавий ўқув-тренинг маркази» ўз эшикларини очди! Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung” ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди. Марказнинг мақсади – истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш…

Фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди

Фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди 🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 апрелдаги 220-сонли қарори билан замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган. Ушбу қарор асосида ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган товарлар рўйхати кенгайтирилди. Бугунги кунда 45 дан ортиқ юқори…

Республика кесимида 20 га яқин субъектларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш аломатлари билан тегишли таъсир чоралари қўлланилди

Республика кесимида 20 га яқин субъектларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш аломатлари билан тегишли таъсир чоралари қўлланилди Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида ҳамда ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мослиги юзасидан тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари натижасида, интернет тармоқлари ҳамда…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали «Самарқанд-Бухоро» йўналиши бўйича ташувчи  автобусга жойни банд қилиш учун онлайн пластик карта орқали пул тўладик, аммо белгиланган манзилга бошқа автобусда боршимизга тўғри келди. Кўрсатилмаган хизматлар учун олинган яъни чиптага тўлаган пулларимизни қайтариб беришмаяпти…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита…

ЧЕГИРМА БЕРИШ ВА АКЦИЯ ЎТКАЗИШ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

Бугунги кунда дўконларда ва онлайн савдода “Акция!” “Чегирма!” “Фақат бугун!” каби ёзувлар кўп учрайди. “70% чегирма!”, “Сўнгги имконият!” деган ёрқин лавҳалар харидорни ром этади. Аммо аксарият ҳолларда бу чегирмалар ҳақиқий эмас. Шу боис истеъмолчиларни бундай маркетинг ҳийлаларидан ҳимоя қилиш, чегирмаларга ҳуқуқий аниқлик киритиш мақсадида давлат томонидан махсус тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди. Янги талаблар энди акция…

“Green Dizel” МЧЖ (IBR)гa сифатсиз бензин сотгани учун молиявий жарима қўлланилди

“Green Dizel” МЧЖ (IBR)гa сифатсиз бензин сотгани учун молиявий жарима қўлланилди Рақобат қўмитасига “Green Dizel” МЧЖ(IBR)га тегишли АЁҚШдан АИ-92 русумли ёқилғи бензин қуйдирган, натижада автотранспорти таъмирталаб ҳолатга келган фуқаро О.Ш. томонидан етказилган моддий зарарни ундирилишида амалий ёрдам сўралган мурожаат келиб тушди. Қўмита томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “O‘zenergoinspeksiya” билан ҳамкорликда мурожаат ўрганиб чиқилди. Хусусан, мазкур…

ЧИҚИНДИ ТАШИШ ХИЗМАТИДАН АҲОЛИДАН УНДИРИЛГАН ЖАМИ 2 млрд СЎМНИ ҚАЙТАРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Жорий йилда Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан кўплаб норозилик мурожаатлари келиб тушди. Хусусан, Фарғона вилоятининг Қува туманидан тушган ўндан ортиқ мурожаатлар таҳлил қилинганда, хонадондан чиқинди ташиб кетилмаётгани, аҳолининг аниқ сонига мос равишда тўлов белгиланмаслиги ва хизматларнинг белгиланган графикда кўрсатилмаслиги ҳолатлари аниқланди. Мисол учун, 2 нафар фуқаро истиқомат қилаётган хонадондан…