РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “MADО” овқатланиш корхонасида истеъмолчиларга таомнома хорижий тилда тақдим этилган, маълумотлар Давлат тилида эмас…” мавзуида фуқаронинг эътирози қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси олиб борган ўрганишларида Тошкент шаҳрида жойлашган “MADO” ресторанининг таомномасида давлат тилида маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум…

УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларни “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди: Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Наманган, Навоий, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Санаторийда дам олиш учун келганимизда болаларимизда аллергия  касали кучайиб кетди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан “XUMSON SANATORIYSI” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан 2025 йилнинг 21 март кунида истеъмолчи М.Ҳ. мазкур санаторийга 2 млн 580 минг (катталарга…

Расмий муносабат

Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва  ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий тармоқдаги “State procurements” (t.me/dxariduzb) каналида мақола чиқарилган ва унда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети академик лицейи (Буюртмачи) томонидан ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш…