РАСМИЙ БАЁНОТ

Рақобат қўмитаси томонидан Республикамизнинг ҳудудлари кесимида нархларнинг асоссиз оширилиши, рақобатга қарши келишувларнинг олдини олиш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Қонунига асосан 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи…

СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН ШОХОБЧАЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Истеъмолчи ҳуқуқи СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН ШОХОБЧАЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ Бензиннинг сифатсизлиги ёки стандартларга мос келмаслиги нафақат автомобилларнинг носозлигига олиб келади, балки ҳайдовчиларнинг хавфсизлигига ҳам таҳдид солади. Шунинг учун ёнилғи қуйиш шохобчаларининг (АЁҚШ) фаолияти давлат томонидан доимий равишда назорат қилинади. Ўзбекистонда бензиннинг сифати давлат стандартларига муво­фиқ бўлиши талаб этилади ва шу мақсадда тизимли равишда назо­рат олиб борилади.…

ЭКСКЛЮЗИВ ҲУҚУҚЛАР БЕРИЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ РЕЕСТРИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра, бугунги кунда аҳолининг соғлиғи, ҳуқуқ ва манфаатларини, шунингдек давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида муайян бозорларда фаолият юритиш учун 67 та тадбиркорлик субъектлари ва давлат ташкилотларида 81 та фаолият турлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлар мавжудлиги маълум бўлди. Ўтган давр мобайнида, Президентимизнинг тегишли қарорлари билан иқтисодиётда давлат…

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ САҚЛАШ (ТЎХТАШ) ЖОЙЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНГАН?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, транспорт воситаларини сақлаш (тўхташ) учун тўлов ундириш махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади ҳамда белгиланган тарифларга мувофиқ бўлиши шарт. Электрозаряд станциялари ҳудудида тўхташ учун тўлов ундириш фақат…

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ МАРКИРОВКАСИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

Истеъмолчилар харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиши шарт. Шу мақсадда, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда республика бўйича маҳсулотларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганди. 📊 Таҳлил натижалари: Умумий 298 та маҳсулот текширилиб, улардан 143 таси сут маҳсулотлари (қаймоқ, сметана, кефир, йогурт,…