Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди
Рақобат қўмитаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУКларнинг 2024 йилнинг I-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.…