РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “UNIVERSALBANK” АТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Universalbank” АТБ томонидан эълон қилинган “Сармоя 25” номли омонат тури рекламасида ушбу омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоизни ташкил этиши ҳақида ахборот берилганлиги кузатилди. Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, банк томонидан таклиф этилаётган “Сармоя–25” омонатнинг шартларига кўра, омонатнинг муддати 18 ой бўлиб, йиллик фоиз ставкаси…