Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига
Ҳурматли Форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, “Экологик таҳдидлар: ўзгараётган дунёда инсон ҳуқуқларининг истиқболи ва барқарор ечимларни излаш” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форумининг барча иштирокчилари ва меҳмонларини самимий қутлайман. Юртимизда илк бор 2018 йилда ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми жаҳон амалиётига ўзига хос “Самарқанд руҳи”ни олиб кирди десак, ҳеч муболаға бўлмайди.…