Тошкентда яна бир сув спорти саройи очилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яккасарой туманида бунёд этилган сув спорти саройини кўздан кечирди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли мазкур мажмуа сув спорти ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қурилган. Эътиборлиси, бу ерда ҳам профессионал спортчилар, ҳам ҳаваскорлар учун шароит яратилган. 50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳга эга катта залда халқаро миқёсдаги мусобақалар, терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш…

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказини бориб кўрди. Бу марказ Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси доирасида ташкил этилган. Мажмуа мукаммал таъмирланиб ва замонавий жиҳозланиб, шу йил мартда ишга туширилган. Марказ жамоат хавфсизлиги жараёнларини қамраб олган ягона ахборот маконидир. Бу ерда жойлардаги…

300 МИНГДАН ОРТИҚ ХОНАДОНЛАРГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК (10 млрд сўмдан ортиқ) ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига, бевосита ёки ижтимоий тармоқлар орқали чиқинди билан боғлиқ муаммолар юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар билдирилган мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мазкур йўналиш бўйича истеъмолчилардан тушган мурожаатлар асосида ўз ўрганишларини ўтказди.  Маълумки, Қашқадарё вилояти статистик кўрсатгичларига кўра, вилоят 15 та туман (шаҳар)ларга…

Туркияга расмий ташриф якунланди

Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди. Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар. Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Президентлар илк бор етакчи…

Олий мартабали меҳмонлар Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмаси билан танишдилар

Анқарага ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси ҳамроҳлигида Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмасига ташриф буюрдилар. Олий мартабали меҳмонларга халқ ижоди жамоаларининг театрлаштирилган чиқишлари намойиш этилди. Маданий алмашинувлар қардош халқларимизни яқинлаштириш ва дўстлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди. – Бугун, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир.…