Ўзбекистон Президенти Миср билан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Миср Араб Республикаси Сенати раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Сенат раиси Ўзбекистон етакчисига Миср Президенти Абддулфаттоҳ ас-Сисининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Барча…

Энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Йилдан-йилга энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган замонда улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликни камайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу мақсадда 2024 йилда ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар шакллантирилди. Бу мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқаришга халал бермаган ҳолда…

Банкларнинг инвестициялар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни “Асакабанк” ва Бизнесни ривожлантириш банкининг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда инвестиция жараёнлари фаол, иқтисодий лойиҳалар талай. Шунга мос равишда банкларнинг бундаги иштироки ошиб, инвестицион фаолияти кенгайиб бормоқда. Тақдимотда “Асакабанк” ва Бизнесни ривожлантириш банкининг шу борадаги жорий йилги режалари кўриб чиқилди. Хусусан,…

Ўзбекистон Президенти Россия Президентини самимий кузатиб қўйди

Самарали Ўзбекистон-Россия саммити якунланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтди. 26 май куни давлат раҳбарлари биргаликда «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди, Россия раҳбари Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. 27 май куни тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки давлат ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этдилар

27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, бу платформа олти йил аввал икки давлат раҳбарлари томонидан ишга туширилган бўлиб, қўшма Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми шаклида фаолият юритган. Ҳудудлараро ҳамкорликнинг жадал суръати, ўзаро инвестицияларнинг юқори динамикаси,…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари халқларимиз жасоратига ҳурмат бажо келтирдилар

Ўзбекистон-Россия саммити доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. Кўп миллатли халқларимиз кўп асрлик умумий тарихимиз ва унинг ёрқин саҳифалари, жумладан, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабани алоҳида ҳурмат-эътибор билан ёд этадилар. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Инсон қадри учун” тамойили ислоҳотлар дастурининг мутлақ устувор йўналишига айланди. Хусусан, ўзбекистонликларнинг уруш…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари биргаликда дарахт экдилар

Куксарой қароргоҳидаги икки томонлама тадбирлар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Фахрий меҳмонлар хиёбонига ташриф буюрдилар. Бу ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия халқларининг дўстлиги, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи сифатида биргаликда дарахт экдилар. Хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар етакчилари томонидан экилган дарахтлар ҳам ўсмоқда.

Ўзбекистон ва Россия Президентларининг музокаралари ҳар доимгидек очиқ, конструктив ва дўстона муҳитда ўтди

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Брифингда сўзга чиққан давлатимиз раҳбари Владимир Путиннинг Россия Федерацияси Президенти лавозимига қайта сайланганидан кейинги илк хорижий ташрифларидан бири бўлган ушбу ташрифини Ўзбекистонга ва кўп миллатли халқимизга бўлган алоҳида…

Музокаралар натижаси битимларда мустаҳкамланди

Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қўшма баёнот имзоладилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида муҳим икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Жумладан, булар: – Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳамкорлигининг устувор йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси; – Ўзбекистон Республикасига метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисида…

Ўзбекистон ва Россия делегацияларининг кенгайтирилган музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин музокараларни расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари батафсил муҳокама қилинди. Икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги юксак даражаси ва ўзига хослиги,…