Ўзбекистон Президенти БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари билан замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи…

Ўзбекистон Президенти “Coca Cola” компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди. Учрашувда “Anadolu Group” компанияси раиси Тунжай Ўзилхон ҳам иштирок этди. “Coca Cola” алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, фаолияти 200 дан ортиқ мамлакат бозорини қамраб олади, 200 дан зиёд бренд ва…

СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН АЁҚШЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  қўмитасига АЁҚШларида сотилаётган ёнилғиларнинг баъзилари стандарт талабларга мос  эмаслиги оқибатида автомобиль двигателларининг носоз ҳолатга келаётгани ҳақида минглаб шикоятлар келиб тушмоқда,  шунингдек, ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда ҳам аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат қўмитаси ички истеъмол бозорида сифатсиз, истеъмолга яроқсиз бензин, дизель каби маҳсулотлар сотилишининг олдини…