Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, соҳадаги режалар тақдимоти билан танишди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги бу агентлик ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Шунга мувофиқ, тупроқ, ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибини таҳлил қилади, зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишига қарши курашиб, фитосанитар тоза маҳсулотлар…