“Ўзбекистон 2030” стратегиясининг устувор йўналишларини амалга ошириш доирасидаги ишларнинг бориши кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. «Ўзбекистон 2030» стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича музокаралар жараёни доирасидаги ишларни фаоллаштириш, жумладан, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ташкилот талабларига уйғунлаштириш масалалари…