Президентлар музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Ташриф арафасида ўтказилган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши натижалари мамнуният билан қайд этилди. Бунгача етакчи олийгоҳлар ректорлари ва тиббиёт муассасалари раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон Президенти журналистлар эътиборини кейинги…

Музокаралар натижаси битимларда мустаҳкамланди

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор муҳим икки томонлама ҳужжат ва битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шу жумладан: – 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси; – Маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисида битим;…

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги кун тартибини белгилаб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Давлатимиз раҳбари учрашувни очар экан, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади. Беларусь Президентининг ушбу ташрифига тайёргарлик доирасида қатор тадбирлар, шу жумладан Ҳукуматлараро…

Беларусь Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

“Кўксарой” қароргоҳида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Беларусь байроқлари билан безатилган майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь етакчисини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб,…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон етакчисини Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда ушбу мамлакат Президентлигига навбатдан ташқари сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Сайловчилар иштироки ва фаоллиги юқори даражада бўлганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари қардош озарбайжон халқи давлат келажаги, кучли ва гуллаб-яшнаган Озарбайжон учун овоз бериб, тўғри қарор қабул қилганига…

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари «Humo Arena» мажмуасида хоккей ўйинини томоша қилдилар

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизга расмий ташриф доирасида пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. Спорт мажмуасида Беларусь етакчисини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Муз саройидаги ушбу учрашув чуқур рамзий маънога эга. Александр Лукашенко – хоккей ишқибози, Беларусда ушбу спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди, ўз ҳам бир неча бор муз майдонига…

Беларусь Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзаро товар айирбошлашни ошириш, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, коммуникациялар ва…

“УМРА” ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШГА ҚАРАТИЛГАН  НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМАЛАР ТАРҚАТГАН СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Бугунги  кунда оммавий  ахборот воситалари, телеграм каналлари ва ташқи реклама воситаларида хусусий сайёҳлик  фирмалари  ҳамда турагентликлар томонидан “Умра”  зиёратлари  билан  боғлиқ жойлаштирилаётган  реклама  ахборотлари  кескин  фаоллашган,  айниқса интернет  ва  ижтимоий  тармоқларда  бундай  рекламалар кўплаб учрамоқда. Турли  шаклларда  берилаётган  мазкур  рекламаларда,  аввало  кўрсатиладиган  хизматлар,  учиш,  зиёрат  кунлари,  нархи  ва  тақдим  этилиши  лозим  бўлган  ҳужжатлар  ҳамда  туроператорларнинг …

Электромобиль тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор. Бугунги кунда 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Яна 2 мингдан зиёд корхонада кооперация асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда. Ўтган…

Ижтимоий соҳалардаги вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 февраль куни ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуриш стратегик мақсад этиб белгиланган. Аҳоли турмуши учун муносиб шароитлар яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Охирги етти йилда мактабгача таълимда қамров 27 фоиздан 74 фоизга етди. Янги мактаблар…