Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юксак даражага кўтарилганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.…