Янги йилда инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 январь куни инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимоти билан танишди. Ўтган йил якуни билан жами 22 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилгани, бу аввалги йилга нисбатан 1,8 баробар кўплиги таъкидланди. Амалга оширилган ишлар…

Мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 январь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган хизмат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини янада ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжуд қурол-яроғ намуналарини модернизация қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар фахрийларини…