2024 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 737 та мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.