ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! “Call-center” хизмати сифатини янада ошириш ва кенгайтириш, фуқаролар мурожаатларини тўлиқ қамраб олиш ҳамда уларга ечим ва тавсиялар беришда қулайлик туғдириш мақсадида “Рақамли трансформация ва ауцорсинг маркази” ДУК тижорат таклифларига очиқлиги маълум қилинмоқда. Кутилаётган ўзаро муносабат тури: G2B Асосий талаблар: Келишув амалга ошганда (маълум муддатда), Ижрочи хизматининг синов муддати даврида кутилган натижаларни олиш, Ижрочи…

Туризм соҳаси ва “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Маълумки, туризм иқтисодиёт учун қўшимча ва туганмас манба. Шу боис ҳар бир давлат сайёҳларни жалб этишга ҳаракат қилади. Мамлакатимизда бу соҳага кенг имкониятлар яратилаётгани натижасида меҳмон ўринлари,…

Ўзбекистон Президенти “Indorama Corporation” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон иқтисодиётининг кимё, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик инвестор ва муҳим технологик ҳамкор бўлган ушбу компания билан ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, “Indorama Corporation” томонидан мамлакатимизда пахта…

Расмий муносабатлар

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  қўмитаси Xushnudbek.uz телеграм каналида  эълон қилинган “Nega Yandex.Go (Taxi) O‘zbekistonda ro‘yxatdan o‘tmagan? Nega boshqa taksi agregatorlari kabi teng soliq to‘lamaydi?”  сарлавҳали мақоласи  юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан “Yandex” компанияси мамлакатимизда юридик шахсни ташкил этмаганлиги масаласи ўз ваколатларига кирмаслиги аммо, ушбу масалада ваколатли давлат органларининг келишилган…

Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига

Ҳурматли спортчи ва мураббийлар! Қадрли фарзандларим! Аввало, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритганингиз билан сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Сизларнинг жонажон Ўзбекистонимиз шарафини ҳимоя қилиш йўлида кескин кураш олиб бориб, улкан ютуқларга эришганингиз, ҳеч шубҳасиз, барчамизни, кўп миллатли халқимизни чексиз қувонтирди. Бепоён қитъамиз миқёсида ҳар тўрт йилда…

Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифини якунлади ва Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашувларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало,…

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Президентлари табиий газ етказиб беришга старт бердилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан биргаликда Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга табиий газ етказиб берилишига старт берди. Телекўприк тарзида ўтган маросимда давлатимиз раҳбари энергетика соҳасидаги уч томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқадиган ушбу воқеанинг тарихий аҳамиятини қайд этди. Ўзбекистон Президенти Қозоғистон…

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Кенг кўламли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди. Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг бош консулхонасини таъсис этиш, ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш, “Агроэкспресс” тезкор…

Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раиси билан музокара ўтказди

Расмий ташриф билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан музокара ўтказди. Учрашув Россия Ҳукуматининг Мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтди. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилгани, унинг якунида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 3,5…

Ўзбекистон Президенти Москвадаги Александр боғида гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди. Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимоясида мардларча жанг қилган ва ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар хотирасига бағишлаб барпо этилган, аждодларимиз жасорати ва матонати рамзидир. Ўзбекистон Президенти ёдгорликка гулчамбар қўйиб, инсониятнинг…