Ўзбекистон Президенти ва Россия Президенти икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 8 май куни Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Устувор йўналишлардаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг…