Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари эришилган келишувларнинг бажарилишини кўриб чиқдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил…