1993 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» деб белгиланди. Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзанди вазифасидир. Ватан ҳимоячилари кунини нафақат ҳарбий хизматчилар, балки айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларнинг байрами, деб қабул қилинган. Ушбу байрам муносабати билан ҳар йили тантанали тадбирлар ўтказилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонининг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табриги чоп этилиб, унда қуролли Кучлар олдида турган энг долзарб вазифалар белгилаб берилади.
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз миллий армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, алп йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Қўмита жамоаси номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз! Байрамингиз муборак. Азизлар!