Жорий йилнинг 21 июнь куни Рақобат қўмитаси марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.
Семинар давомида мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар тушунчалари ҳамда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувининг оқибатлари ва ушбу қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.