Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилаётган “Монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш – фаолиятнинг рақобат қонунчилигига мувофиқлигини таъминлаш гарови” мавзусидаги навбатдаги ўқув-семинарида вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлардаги монополияга қарши комплаенс тизимига масъул ходимлар иштирок этишди.
Унда асосий эътибор қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва давлат харидларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилди.
УШБУ ТАДБИРДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОК ЭТИШДИ