Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 7-чи йиғилиш тадбирлари доирасида Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев бошчилигидаги делегация Туркия Рақобат органи раҳбари Бирол Кюле билан учрашув ўтказди.
Жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари ўтказилган учрашувларда ўзаро рақобат сиёсати ва монополияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликлар,товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда илмий изланма ва тадқиқотларни қўллаш ва рақобат сиёсатини янада такомиллаштириш янги йўналишлари ва иқтисодий концентрация битимларининг трансчегаравий тарзда рақобатга таъсирини баҳолашда соҳасида қўшма таҳлиллар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Рақобат қўмитаси ва Туркия Рақобат органи ўртасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолангани ушбу соҳадага ўзаро ҳамкорликлар учун катта қадамлардан бўлди.
Шу билан бирга учрашувлар давомида:
Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Туркий давлатлар Рақобат кенгашини тузиш ва ушбу Кенгашни ташкил этиш масалалари юзасидан аъзо давлатларнинг Рақобат органлари йиғилишини ўтказиш;
Рақобат қўмитаси ҳамда Туркия Рақобат органи ўртасида имзоланган Меморандум ижросини таъминлаш бўйича 2024-2025 йилларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш;
Туркия Рақобат органи томонидан ташкил этилган малака ошириш амалиётларда Қўмита ходимларининг иштирок этишини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилиниб, тегишли ташкилий ишлар белгилаб олинди.