Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.