Бутун мусулмон умматининг муқаддас байрами, халқимизнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган, эзгулик, бағрикенглик, меҳр-мурувват ва саховат каби боқий умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда.
Қутловларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига ҳурмат-эҳтиром, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатимиз билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиш тасдиқланган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний;
Кувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Ироқ Республикаси Президенти Абдуллатиф Жамол Рашид;
Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Кувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) бош директори Салим ал-Малик;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда.