Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.
Москва шаҳридаги «Внуково» аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага Президентимиз Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.