Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг мажлислар залида ўқув-семинари ташкил этилди.
“Монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш – фаолиятнинг рақобат қонунчилигига мувофиқлигини таъминлаш гарови” мавзусида ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ташкилотнинг монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти учун масъул бўлган ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларнинг соҳага оид билимларини оширишдан иборат.
Семинарда асосий эътибор хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этишнинг аҳамияти, давлат харидларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга қаратилди.
Тадбир қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой ўтди.