Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати томонидан 2023 йил август-декабрь ойларида ахборот хизматлари ходимлари, журналист, блогерлар учун режалаштирилган медиа-тренинглар режасига асосан 2023 йил 21 декабрда ZOOM орқали Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг матбуотга масъул ходимлари учун “Жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни тубдан такомиллаштиришда матбуот хизматларининг роли” мавзуида медиа саводхонликни оширишга қаратилган мастер-класс бўлиб ўтди.
Тренингда Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг ZOOM иштирокчиларига ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш масалалари, уни тезкорлик билан ёритишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида фикрлар берилди. Асосийси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда уларнинг ечими, рақобат, давлат харидлари, реклама бозорини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни телевидение, радио, матбуот ва интернет тармоғи орқали ёритишда замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда жамоатчиликка етказиш масалалари ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Ҳар бир материалларни сифатли фото, видео, аудио, график ва қизиқарли матнлар билан бойитиш бўйича тавсиялар берилди. Қўмитанинг Қашқадарё, Андижон, Самарқанд ва бошқа вилоят ҳудудий бошқармалари ходимлари ўзларини соҳада қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.