Рақобат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А. Д.га ўзига тегишли 2023 йилда “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Style MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлигини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат Қўмита томонидан кўриб чиқилганда ҳолат ўз тасдиғини топди, шунингдек, айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилганлиги аниқланди.
Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилиш аломатлари бўйича “UZAUTO MOTORS” АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан.
Қўмита томонидан ушбу ҳолат (автомобилда ёнғин чиқиши) инсон ҳаёти ва унинг соғлиғига жиддий зиён етказиши мумкинлиги ҳолатларини инобатга олган ҳолда, юқорида қайд этилган автомобиль билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилларни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиниб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобиль алмаштириб берилди ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.