Рақобат қўмитасининг ишчи гуруҳи ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда республика ҳудудларидаги ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур ташаббус аҳоли турмуш даражасини ўрганиш, муаммоларини аниқлаш ва уларга амалий кўмак беришга қаратилган бўлиб, жойлардаги фуқаролар билан яқин мулоқотни таъминлаб келмоқда.
Навбатдаги ташрифда тумандаги камбағал оилалар реестрига киритилган хонадонлар ҳолати ўрганилди. Суҳбатлар давомида оилаларнинг иқтисодий аҳволи ва кундалик турмуш шароити ўрганилиб, уларга кўрсатилган амалий ёрдамлар натижалари таҳлил қилинди.
Шунингдек, даромад манбаларини ошириш, тадбиркорликка жалб қилиш ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш масалалари муҳокама этилди. Ишчи гуруҳ вакиллари оилаларга қўшимча имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар бердилар.
Рақобат қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган мазкур ташрифлар аҳолининг реал ҳолатини чуқур ўрганишга, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган тизимли ишлар самарасини таъминлашга хизмат қилмоқда.