Бутунжаҳон сифат куни муносабати билан Рақобат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳудудий органлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Озиқ-овқат маҳсулотлари сифат куни ўтказилди.
Мазкур семинарда ҳудудий органлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар ва кўргазмали тақдимотлар қилинди. Семинарда тингловчиларни қизиқтирган саволларига етарлича жавоб ва тушунтиришлар берилди.